Келажагимизга ҳам дахлдор лойиҳа

05.04.2024 14:04:07

Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон“ умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик билан бошлаш ташаббуси илгари сурилди.
Шу кунларда юртимиздаги барча ташкилот, муассаса ва корхоналар ходимлари томонидан ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасидаги ишларда Халқ депутатлари шаҳар ва туманлар кенгаши депутатлари ҳам фаоллик кўрсатмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари Равшан Дастиров, Улуғбек Юсуповлар ва бир гуруҳ партия фаоллари билан биргаликда “Максам-Чирчиқ” акциядорлик жамияти ҳудудида манзарали дарахт кўчатларини ўтқаздилар.
Шунингдек, депутатлар мазкур корхонадаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишдилар.
Табиатда яшил ҳудудлар кенгайса, яшил қалқонлар шакллантирилса, бундан фақат фойда кўрамиз, роҳатланамиз, башарият келажаги мустаҳкамланади. Демакки, юртимизда кенг қулоч ёйган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси нафақат бугунимизга, балки яқин ва узоқ келажагимизга ҳам дахлдордир.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилояти Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+