«Китобхонлик ҳафталиги»га старт берилди

24.04.2024 09:04:05

22-26 апрель кунлари мамлакатимиз бўйлаб IV Республика «Китобхонлик ҳафталиги» бўлиб ўтади. Косонсой туманидаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида мазкур ҳафталик доирасида китоб ярмаркаси ҳамда ижодий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда туман Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Дилшодбек Исақов сўз олиб, мазкур ҳафталик китоб ва китобхонликни тарғиб қилиш орқали бой маънавий меросни ўрганишни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари, техникум талабаларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон «Адолат»СДП Наманган вилоят кенгаши матбуот котиби Муҳиддин Омад, ижодкор Аъзамжон Мамажонов ҳамда «Булоқбоши» маҳалла фуқаролар йиғини нуронийси Мухторжон Жўраев сўз олиб, ёшларни китобхонлик ҳафталигида фаол бўлишга чақирдилар ва ижод намуналаридан ўқиб беришди.

 

 «Адолат» СДП Наманган вилоят
 Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+