Конференцияда танқидий фикрлар янгради

16.10.2019 12:10:18

Маълумки, жойларда партиянинг қуйи ташкилотлари, хусусан, бошланғич партия ташкилоти, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳисобот-сайлов конференциялари ўтказилди. Ушбу конференция йиғилишларидан асосий мақсад сўнгги беш йил давомида партиянинг сайловолди дастури ҳамда лойиҳалари асосида олиб борилган амалий ишлар, депутатларнинг фаолиятлари, депутатлик гуруҳи аъзоларининг фаолиятига нисбатан эътибори, назорат-тафтиш комиссияларининг ҳисоботи тингланди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган конференцияларда дастлаб ҳар бир маҳаллий Кенгаш депутатлик гуруҳининг фаолиятига эътибор қаратилди. Хусусан, Пешкў, Қоровулбозор туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари беш йил давомида бир-иккита депутатни ҳисобга олмасак, бирдамликда ишламаганлиги, ўз фаолиятларига эътиборсизлик билан қараганлиги ҳамда аҳоли мурожаатларини ўрганишда фаол бўлмаганлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, партия туман Кенгашлари билан яқиндан алоқани мустаҳкамланмаганлиги ҳам танқид остига олинди. Конференция давомида Халқ депутатлари Когон шаҳар Кенгаши, Шофиркон, Вобкент туман Кенгаши депутатлик гуруҳлари ва Когон туман Кенгаши депутатларининг фаолиятлари ижобий жиҳатдан баҳоланди ҳамда қўллаб-қувватланди, бошқа туман Кенгаши депутатларига намуна сифатида кўрсатилди.

Партиянинг Пешкў, Бухоро, Қоракўл туман, Бухоро шаҳар Кенгашида сўнгги йилларда йўл қўйилган сусткашликлар ҳамда мавжуд камчиликлар борасида тўхталиб ўтилди. Шу билан бир қаторда баъзи туман Кенгаши фаолиятлари, жумладан, Когон, Вобкент туман ва Когон шаҳар Кенгашининг амалий ишларига ижобий баҳо берилди. Уларнинг депутатлар билан ишлаш тизимини мустаҳкам йўлга қўйганлиги ва ўрганилган муаммолар асосида маҳаллий Кенгаш сессияларига киритилган масалалар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Мавлуда Болтаева, Халқ депутатлари Жондор туман Кенгаши депутати:

-Бўлаётган ҳисобот-сайлов конференциялари фаолиятимизда мавжуд камчиликларни кўрсатди. Тўғри, аҳоли билан ишладик, уларнинг муаммоларини ечиб беришда кўмаклашдик, аммо барча муаммоларга ижобий жиҳатдан ёндаша олдик, деб айта олмайман. Бу масъулиятнинг етишмасилиги эса аҳолининг кичик муаммоларини катталаштирди. Шубҳасиз, бу албатта, биз депутатларнинг ҳам камчилигимиз ҳисобланади.

Бўлиб ўтган конференцияларда партиянинг янги Сайловолди дастури ва устави лойиҳаларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди. Йиғилганларнинг фикрлари, таклифлари ўрганилди. Кўрилган масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгиланди ҳамда қарорлар қабул қилинди.

Бухорода конференция ўз ишини якунлади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати   

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+