“Кучли кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким”

25.04.2024 10:04:39

Мансабдор шахслар депутатлар олдида ҳисоб бермоқда. Эндиликда депутатлар ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиш, уларга ечим топиш баробарида мансабдор шахслар ҳисоботини эшитишга ҳам масъул ҳисобланадилар. Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази Андижон вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди.

“Халқ депутатлари кенгашларида маҳаллий давлат бошқаруви органлари мансабдор шахслари ҳисобот (ахборот)лари эшитувлари” мавзусидаги мазкур тадбир аввалида, депутатлик институти ва маҳаллий кенгашлар фаолияти, унинг қонуний асослари тўғрисида сўз юритилди. Маҳаллий кенгашлар сессияларида кўрилаётган масалаларнинг долзарблиги ва депутатларнинг фаоллиги ошиб бораётгани эътироф этилди. Давлат органлари томонидан маҳаллий кенгашларга ҳисобот тақдим этиш, маҳаллий вакиллик ҳокимияти органларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги, сессияларда ҳисоботларни кўриб чиқиш ҳамда ҳисобот юзасидан кенгаш қарорини қабул қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Насибахон Тўйчиева, халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати:

-Ўзбекистон маҳаллий бошқаруви тарихида биринчи маротаба маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг янги модели-“Кучли кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойили асосида янги қоидалар белгиланди. Бу жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳам этишда маҳаллий кенгашларнинг ролини оширади. Президент Фармони билан кенгашларга 33 та ваколат берилди. Бу кенгашларни ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ энг долзарб масалаларга аралашувини кўрсатади.

Тадбир давомида барча даражадаги халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини янада жонлантириш, қонунларнинг ижроси ва ижро ҳокимияти фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.

Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+