Мономарказда давра суҳбати ўтказилди

26.03.2024 13:03:46

"Адолат" СДП Наманган вилоят Кенгаши фаоллари вилоят мономарказида бўлиб, касб-ҳунарга йўналтирилган талабаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.
   Шундан сўнг тиббиёт йўналиши бўйича таҳсил олаётган хотин-қизлар билан давра суҳбати ўтказилиб, улар партиянинг сайловолди дастури билан таништириб ўтилди ва фаол суҳбат иштирокчилари ҳам ўз таклифларини билдириб ўтишди.
    "Адолат" СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ёрдамчиси Акмалжон Ҳайдаров  “Аёлларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш - демократик жамият пойдевори" лойиҳаси доирасида кўзда тутилган масалалар бўйича атрофлича сўзлаб беришди. Мономарказ директор ўринбосари Муроджон Жабборов ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини қисқа муддатларда меҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш, касбга йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб берди. Суҳбат жараёнида тиббиёт ҳамшираси йўналишида билим ва кўникма олаётган хотин-қизлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди. Партия ҳаёти тўғрисида тўлақонли тушунча олган ҳамширалар мураббийи Наргиза Алимбаева "Адолат" партияси фаоллари сафига кириш истагини билдириб, барча иштирокчиларни партия сафига қўшилиб, ҳаёт жабҳаларида биргаликда фаол ҳаракат қилишга чорлади.
   Тадбир сўнгида давра суҳбати иштирокчилари "Адолат" СДП нашри - "Адолат" ижтимоий-сиёсий газетасининг навбатдаги сони билан танишдилар.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+