Мустақилликка 29 йил: Чексиз имкониятлар берган неъмат

31.08.2020 10:08:47

 

Бугун мамлакатимиз миллий тараққиётнинг янги босқичида барыарор одимламоқда. Айни пайтда барча соҳа ва тармоқларда демократик янгиланиш жараёнлари кечяпти. Буларнинг барчаси, бебаҳо неъмат бўлган мустақиллик туфайли эканини қалбдан англамоқдамиз.

Ҳақиқатан ҳам мамлакатимиз ҳаётининг бирор-бир жабҳаси йўқки, унда мустақиллик шукуҳи сезилмаса, жамиятимизнинг бирор-бир аъзоси йўқки, унинг ҳаёти, орзу-умидларида мустақиллик акс этмаган бўлса. Ушбу неъмат бугунги тинч, осуда ҳаётимиз, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфуз ва обрўсининг бош индикаторига айланди.

Тобора яқинлашиб келаётган бу йилги байрамни “Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғоя остида нишонлаш белгиланди.

Албатта, мазкур шиор ҳар бир ватандошимизнинг қалбини меҳр ва ифтихорга, ватанга садоқат билан хизмат қилиб, юртимизни бунданда қудратли бўлишига ундаши бор гап.

Умуман олганда, мустақиллик бизга бугунгидек эркин ва бахтли яшаш имконини туҳфа этди. Ана шундай бир шароитда Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашга, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга, юртимизнинг янада тараққий этиши ҳамда халқимизнинг бунданда фаровон ҳаёт кечириши йўлида бор кучимиз ҳамда салоҳиятимизни сафарбар этишимиз чин инсонийлик бурчимиздир.

Яна шуни алоҳида қайд этиш лозимки, ўтган давр биз учун ғоят муҳим бир ҳақиқатни такрор ва такрор тасдиқлаб бермоқда. Эркин ва фаровон ҳаётимиз, буюк келажагимизни фақат мустақиллик асосида қуришимиз, одамларимиз, эл-юртимизни фақат мустақил сиёсат асосида рози қилишимиз мумкин. Айнан эркинлик бугунги ва келгуси авлодлар учун мисли кўрилмаган имкониятлар эшигини очиб беради.

 

Дилмурод ИСМАИЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+