Наврўз табриги

21.03.2024 10:03:43

Қадрли Юртдошлар!
Шу кунларда янгиланиш, яшариш ва гўзаллик байрами, дея ном олган, ҳар биримизнинг кўнглимизга баҳорий илиқлик ҳамда гўзалликни олиб кираётган севимли байрамимиз – Наврўз туфайли она-табиат янада чирой очмоқда.
Шу муносабат билан Сиз азизларни гўзал айём Наврўз умумхалқ байрами билан муборакбод этаман.
Ушбу байрам айёми халқимиз маънавий ҳаётида ўрни беқиёс. Янгиланиш ва яшариш, шоду хуррамлик рамзи, ўзаро меҳру оқибатни қарор топтириш, хайр-саховат, эзгуликни тараннум этувчи олийжаноб фазилатларни мужассам этган байрам сифатида улуғланиб келинади.
Шу фурсатдан фойдаланиб, барчангизга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ-саломатлик, бахт-саодат, куч-қувват, оилавий тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингизга тўкин-сочинлик, ишларингизда зафарлар тилаб қоламиз. Юртимиз тинч, байрамларимиз бардавом бўлсин!

Эҳтиром ила,

"Адолат " СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Мухаррам Дадахўжаева Эсонуллаевна

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+