Наврўзи олам муборак!

21.03.2024 10:03:34

Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!

Диёримизга қутлуғ қадамлари билан кириб келган баҳорнинг янгиланиш ва ёшариш, эзгулик ва меҳр-оқибат айёми бўлмиш Наврўзи олам билан барчангизни самимий муборакбод этаман!

Наврўз ерга нур, элга ғурур, дилга сурур бағишлайдиган, меҳру мурувватли халқимизнинг азалий урф-одатлари бутун бўй-бастини яққол кўрсатадиган шодиёна сифатида қалбимизга яқиндир. Наврўз айёми асрлар оша халқимизнинг шонли тарихи, фалсафаси, қадриятлари, урф-одатларига ҳамоҳанг тарзда сайқал топган, азалий орзу-умидлари қадар миллатнинг қон-қонига сингиб кетган.

Ўзбекистон «Адолат» СДП мамлакатимизнинг янада равнақ топиши, аҳолимиз ҳаётини муносиб даражага кўтариш йўлидан борар экан, бундай шарафли вазифани адо этишда Сиз, азизларнинг, орзу-ниятларингиз ва манфаатларингизни рўёбга чиқаришни ўзининг энг олий мақсади деб билади. Ушбу муаззам заминда, барчамиз оиламиз, мамлакатимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган эканмиз, бундай шарафли йўлда бир-биримизнинг меҳр-оқибатимизга, бағрикенг халқимиз муҳаббатига таянамиз.

Табиат янгиланаётган, юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрган нурли лаҳзаларда, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахту саодат, қилаётган эзгу ишларингизга файзу барака тилаймиз.

Наврўз – кириб келаётган йил боши юртимизга қут-барака, халқимизга тинчлик, хотиржамлик ва фаровон ҳаёт олиб келсин. Ҳар бир хонадон бахт ва қувонч қўрғонига айлансин! Ҳазрат Алишер Навоий лутф этганларидек, ҳар тунингиз қадр, ҳар кунингиз эса Наврўз бўлсин!

Ватанимиз равнақи йўлидаги шарафли меҳнатингизда ҳамиша улкан зафарлар, оилавий бахт, баҳорий кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

Робахон МАХМУДОВА,
«Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+