Оилалар тинчлиги- фарзандларимиз хотиржамлиги кафолати

03.05.2024 18:05:54

Оила жамиятнинг бир бўлаги ҳисобланади. Унинг тинчлиги ва хотиржамлиги билвосита жамият бирдамлиги, мамлакат тараққиёти билан узвий боғлиқдир. Шунинг учун, бугун мамлакатимизда оилаларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оилаларнинг шахсий турар-жойига эга бўлиши, эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган инсонлар яшайдиган оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати Дилрабо Узақова ташаббуси билан тумандаги 9-умумий ўрта таълим мактаби педагоглари иштирокида ташкиллаштирилган давра суҳбати мазкур мавзуга қаратилди.

«Халқимиз — болажон халқ. Ҳар бир оилада камида 2-3 нафар, кўпида эса 4-5 нафар ўғил қизлар тарбияланади. Оиладаги носоғлом муҳит нафақат ота-онанинг тақдирига, балки, уларда вояга етаётган фарзандларнинг таълим-тарбиясига ҳам салбий таъсир кўрсатиши муқаррар», — деди депутат Дилрабо Узақова.

Шу боис, ҳар бир педагог ўзи таълим бераётган ўқувчиларнинг кийинишидан тортиб, унинг руҳий ҳолатига ҳам эътиборли бўлиши зарур. Носоғлом оилалардаги муҳитни яхшилаш, оилавий ажримларни олдини олиш ва болаларни руҳий ва жисмоний тазйиқлардан ҳимоя қилиш борасида масъулиятни ҳис қилишимиз жоиз.

Давра суҳбати давомида партия фаоллари ва педагоглар келгусида амалга оширилиши зарур бўлган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+