Оилавий зўравонлик: муаммо ва ечим

25.04.2024 13:04:48

Ўзбекистон «Адолат» социал демократик партияси Фурқат туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги «Чиркай» МФЙ биносида «Оилавий зўравонлик: муаммо ва ечим» мавзусида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбир ўтказилди.
Унда маҳалла еттилиги масъуллари ва маҳалла фуқаролари иштирок этдилар. «Чиркай» МФЙ да бугунги кунда 3354 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар бандлигини таъминлаш, оила тинчлиги ва осойишталигини назорат қилиш, ёшларни турли ёд оқимларга кириб кетишини олдини олиш каби қатор масалалар фаоллар кўмаги билан доимий назоратга олинган.
Маҳаллада олиб борилган тарғибот тадбирларига қарамай бугунги кунда 3 та оиладаги соғлом муҳитни барқарорлигини таъминлаш муҳим масалага айланган. Бир нафар фуқарога эса хавфсизлигини таъминлаш, оиласида соғлом муҳитни йўлга қўйиш мақсадида ҳимоя ордери берилган.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Фурқат тумани Кенгаши раиси Нодиржон Олимов « Бир адолатчи юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида ҳуқуқий маслаҳатлар берди ва партия ҳамкорлигида келгусида вазифалар белгилаб олинди.

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+