Олдимизда вазифалар кўп

15.10.2019 15:10:43

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан Сирдарё вилоят Кенгашида ташкил этилган “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остидаги тарғибот митингида қатнашиб, депутат сифатида шу нарсага амин бўлдимки, коррупция жиноятини камайтириш борасидаги олдимизда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳали кўп.

Биз коррупцияни йўқ қилиш керак, деб бонг урмоқдамизу, бироқ амалиётда бунга қарши кескин чоралар кўра олмаяпмиз. Бугунги кунда долзарблиги жиҳатидан ушбу иллат бўйича шунақанги аниқ ва кескин чора излаб топишимиз лозимки, инкор этиб бўлмас даражада коррупцияни йўқ қилсин! Бу борада биз депутатлар олдида жуда муҳим вазифалар турибди.

Салоҳиддин ЭЛМУРОДОВ,

“Адолат” СДПдан Халқ депутатлари

Сирдарё вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+