Олима аёллар сайлов тарғиботчиси

23.04.2024 16:04:09

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон шаҳар кенгаши сафида олима аёллар кўпчиликни ташкил этади. Илмий изланишлар билан бирга партия лойиҳалари асосида жамоатчилик орасида тарғибот ишларини олиб боришда улар доим фаол.

 Андижон давлат хорижий тиллар институтида “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ташкил этилган сиёсий ўқишда ҳам бу ўз ифодасини топди.

Партия сафидаги олима аёллар ва фаол хотин-қизлар учун "Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш-демократик жамият пойдевори" лойиҳаси доирасида ташкил этилган сиёсий ўқувда Конституциямизга киритилган ўзгартиришлар, сайлов қонунчилиги ва амалдаги йилда ўтказиладиган сайловлар тўғрисида сўз юритилди. Сиёсатшунос ва ҳуқуқшунослар иштирокчиларга навбатдаги сайловларни қандай тартибда ўтказилиши юзасидан атрофлича тушунча бердилар.

Жанона Раҳимова, Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон шаҳар кенгаши раиси:

- Фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ўсиши баробарида сайловчи сифатида ўз ҳуқуқларини тушуниб етаётгани қувонарли. Қонунчилигимизга киритилган ўзгартиришларни уларга етказиш жорий йилда бўлиб ўтадиган сиёсий жараёнда уларнинг фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилади. Бугун тадбир қатнашчиларини айни шу мавзудаги билимлари оширилди. Олима аёллардан иборат тарғибот гуруҳлари ташкил этилиб, маҳаллаларга чиқиш режалаштирилди. Бу айни вақтда партиямизнинг танилувчанлигини ҳам оширади.

Ўзбекистон "Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+