Она ва бола соғлиғига эътибор

22.04.2024 15:04:17

Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом авлодни тарбиялашда соғлиқни сақлаш тизимининг ўрни, таъсири ва масъулиятини ошириш, соғлом бола тарбиясида маҳалла ва ижтимоий тузилмаларнинг таъсирини янада ошириш долзарб вазифалардан саналади. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида малакали мутахассислар кўригини жойларда ташкил этиш, фуқароларнинг соғлиғини назорат қилиш билан бирга уларга қулай шароит яратиб беради.
Бу борада партиямиз фаоллари, депутатлар томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилиб, аҳоли, ёшлар ва болалар иштирокида мунтазам равишда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этиб келинмоқда.


Жумладан, “Адолат” СДП Шофиркон туман Кенгаши раиси Нодира Бердиева ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Зулфия Ашуровалар ташаббуси билан “Она ва бола соғлиғига эътибор” мавзусида туман “Қалмақон” МФЙда маҳалла хотин-қизлари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.


Ташкил қилинган тиббий кўрикка туман Кўп тармоқли марказий поликлиника шифокорлари жалб этилиб, хотин-қизларининг 54 нафари шифокорлар кўригидан ўтди. Маҳаллада “Аёллар дафтари”да турувчи аёлларнинг 5 нафарига депутат томонидан бепул даволаниш учун йўлланма олиб берилди.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+