Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаш раиси Робахон Махмудова Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида соҳа ходимлари билан учрашди

27.04.2024 17:04:09

Учрашув давомида партия етакчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан филиалда онкология хизматларини замон талаблари даражасида ташкил этилганлиги, тиббий жиҳозлар билан таъминланиш даражаси, даволаш ҳамда диагностика биноларининг мавжудлиги, дори-дармонлар таъминоти ўрганилиб, соҳа ривожи учун ажратилган бюджет маблағларидан тўғри ва оқилона фойдаланилганлиги юқори баҳоланди.

Маълумот ўрнида, шу кунга қадар мазкур марказда «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари» рўйхатида турган онкологик касалликлар билан хасталанган аёлларнинг 20 нафарида бепул жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

- Филиалимиз чет мамлакатлардаги 9 та тиббиёт маркази билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйган. Биздаги мавжуд имкониятлар натижасида вилоятдан даволаниш учун пойтахтга борадиган онкологик беморлар сони икки баробарга қисқарган бўлса, ўтган бир йил давомида ўлим ҳолатлари ҳам сезиларли равишда камайган. Марказга келтирилган замонавий технологиялар онкологик хасталикларни эрта босқичда аниқлашга ёрдам бераётганлиги ҳам эришаётган энг катта ютуқларимиздандир, - дейди филиал раҳбари Тоҳир Палванов.

Робахон Маҳмудова тадбир давомида марказидаги БПТ фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Ҳозирги кунда мазкур БПТ 300 дан зиёд аъзоларни ўз атрофида бирлаштирган бўлиб, партиянинг дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш, тарғибот-ташвиқот ишларида ҳам энг етакчи БПТлардан бири ҳисобланади.

Учрашув сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган соҳа ходимларига партиянинг аъзолик билетлари топширилди.

 

Замира Абдуллаева,
"Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши 
Матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+