Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова Хива шаҳрида жойлашган «Хива Гилам» комбинати фаолияти билан танишди

25.04.2024 00:04:00

Мазкур комбинат махсус лойиҳа асосида анча вақтгача фойдаланилмай ётган бино ўрнида 2020 йилнинг сентябрь ойида ташкил этилган бўлиб, ҳозирда самарадорликни янада ошириш юзасидан замонавий ёндашувлар амалиётга татбиқ этилмоқда.

Корхона Германия, Бельгия, Австрия, Швейцария, Италия, Франция ва Туркиядан келтирилган энергия тежовчи ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, полипропилен ип, гилам ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқарилаётган ип маҳсулотлари АҚШ, Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинади.

Комбинатда 750 та иш ўрни яратилган бўлиб, 2022 йилдан буён учинчи босқич — акрил толасидан калава тайёрлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Маҳсулотнинг 45 фоизи чет элга сотилиши, йиллик экспорт 5 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Партия етакчиси корхона жамоаси билан самимий суҳбатлашиш давомида ишчи-ходимларнинг эл-юрт равнақи йўлида қилаётган меҳнатларини юқори баҳолаб, давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот инсон қадр-қимматини юксалтиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашув сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган комбинат ишчи-хизматчиларига партиянинг аъзолик билетлари топширилди.

«Хива гилам» МЧЖ таркибида янги бошланғич партия ташкилоти тузилди.


Замира Абдуллаева,
"Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши 
Матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+