Ўзбекистон — ёшлар мамлакати!

28.02.2024 16:02:11

Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.
Бугунги кунда ёшларга яратилиб берилаётган кенг имкониятларни замирида давлатимиз сиёсати ҳар томонлама ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётганига барчамиз гувоҳ бўляпмиз. Мен ҳам ёшлар авлод вакили сифатида яратилган бундай шарт-шароитлардан қувонаман.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ ёшларга яратиладиган имкониятларни кўриб барчамиз қувонаяпмиз.
Айниқса, бу юртимиз ёшларининг мамлакатимиз равнақи ва юксалиши, фуқароларнинг фаровон турмуш, муносиб ҳаётга эга бўлиши, жаҳондаги илғор жамиятлар сафидан ўрин олиши каби мақсадларни ҳаётга татбиқ этишдаги ўрни ва роли залворли эканлигининг эътирофи бўлмоқда.
Албатта, бу биз ёшларнинг таълим олишимиз ҳамда каcб-ҳунaр эгаллашимиз учун яратилган яна бир имконият ҳисобланади. Тенгдошларимиз, қолаверса юртимиз равнақига ҳисса қўшиш мақсадида илм излаб юрган ёшлар учун ҳам қувонарли ҳол, албатта.
Мен Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Ёшлар парламенти” аъзоси сифатида бундай янгиликларни қўллаб қувватлайман. Биз ёшлар бу каби имкониятларга жавобан куч-ғайратимиз ва шижоатимиз билан мустақил Ўзбекистоннинг ривожланишига муносиб ҳиссамизни қўшамиз.

Санжар МАЙДОНОВ,
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши
Мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги
“Ёшлар парламенти” аъзоси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+