Партия раҳбари Хоразм вилоят минтақалараро «ҲОСПИС» шифохонаси фаолияти билан танишди

27.04.2024 16:04:59

Унда Робахон Махмудова бепул даволаш масканидаги беморлар ҳолидан хабар олиб, у ерда хизмат қилаётган ишчи-ходимлар билан суҳбатлашди.

Аҳамиятлиси, партия раҳбари «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетасининг 10 сонида чоп этилган «Чорак асрлик сарсонгарчилик барҳам топди» сарлавҳали мақола қаҳрамони Самандар ота Худойберганов билан учрашиб, унинг бугунги ҳаёти билан қизиқди.

Партия фаолларининг саъй-ҳаракати билан Самандар отанинг Урганч шаҳар Ички ишлар бошқармасига паспорт юзасидан қилган мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди. Ҳозирда отани нафақа билан таъминлаш ҳамда доимий яшаш жойи масалаларини ҳал этиш ишлари ҳам бошлаб юборилган.

Робахон Махмудова Самандар ота билан суҳбатлашар экан, отахон қувончи чексиз эканини билдириб, партия фаолларига миннатдорчилик билдирди.

 

Замира Абдуллаева,
"Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши 
Матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+