Партия раҳбари университет ўқитувчи ва талабалари билан учрашди

27.04.2024 12:04:42

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудованинг Хоразм вилочтидаги хизмат сафари Урганч давлат университети ўқитувчи ва талабалари иштирокидаги «Хотин — қизларни сиёсий ва ҳуқуқий билимларини ошириш ва оилада зўравонликни олдини олиш устувор мақсадимиз» мавзусидаги давра суҳбат билан давом этди. УрДУ профессор ўқитувчилари, талабалари, ҳамкор ташкилот ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Робахон Махмудова тадбирда мазкур мавзу юзасидан нутқ сўзлади. Унда, мамлакатимизда олиб борилаётган гендер тенглик сиёсатига ҳамоҳанг равишда амалга оширилаётган ишлар кўлами, юртимизда хотин- қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш давлатимизнинг устувор вазифалардан бири экани, миллат тарбиячиси сифатида хотин- қизларимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий фаоллигини ошириш ғоятда муҳим масала, таълим ва тарбия эса жамиятнинг жон томири экани ва бошқа бир қатор ҳаётий мисоллар билан мавзуга доир мулоҳазалар қайд этилди.

Тадбир савол ва жавоблар, фикр ва мулоҳазаларга бой бўлди. Тадбир сўнгида иштирокчилар қизиққан саволларга партия етакчиси томонидан атрофлича жавоблар олишди.
Партияга аъзо бўлиш истагини билдирган ўқитувчи ва талабаларга аъзолик билетлари топширилди. Бир гуруҳ ёшларга партия томонидан таъсис этилган «Адолат дўпписи» ҳамда «Адолат белбоғи» махсус совғалари ва сертификати тантанали топширилди.

Партия ва университет орасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП
Хоразм вилоят Кенгаши
Матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+