Партия вакиллари ва тиббиёт маркази ходимлари иштирокида давра суҳбати

02.05.2024 17:05:52

Кейинги йилларда дунё бўйлаб онкологик хасталикларнинг кўпайиб бораётгани ушбу соҳа ривожига жиддий эътибор қаратишни талаб этмоқда.
Нукус шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиалида Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ва Нукус шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда «Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимига замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Шарипа Торешова, партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши раиси Боғдагул Машарипова ва марказ тиббиёт ходимлари иштирок этди.

Тадбир давомида ташкилотчилар томонидан тиббиёт маркази фаолияти билан яқиндан танишилди ва соҳа вакилларини қийнаб келаётган муаммо ва камчиликлар атрофлича муҳокама этилди. Шу билан биргаликда, Шарипа Торешова учрашув давомида партиямиз электоратининг кўпчилик қисмини ташкил этадиган тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва тизимга замонавий технологияларини жорий этиш мавзусига алоҳида тўхталиб, бу борада соғлиқни сақлаш тизимида давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон «Адолат» СДП ғояларига хайрихоҳлик билдирган марказнинг бир гуруҳ раҳбар ва ходимлари «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши сафига қабул қилинди.

«Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+