Партиямиз фаоли “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” танлови ғолиби

04.04.2024 15:04:06

Сўнгги йилларда юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби таълим тизимига, хусусан, ёшларнинг сифатли таълим олишидан тортиб, уларнинг тарбиясига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ўқитувчиларнинг мавқейини оширишга қадар алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ ёшларимиз турли фан йўналишларида эришаётган ютуқларининг салмоғи ортиб, ўқитувчиларнинг касбий фаолиятига ҳам ижобий таъсир қилмоқда.
Яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, таълим жараёнида турли ташаббусларни амалга ошириб келаётган ўқитувчилардан бири Жиззах вилоят юридик техникуми “Умумтаълим фанлар” кафедраси мудири Муҳаммадиев Хожиакбар Аслитдиновичдир.


У 2013 йилдaн буён тaълим жараёнини янада ривожлантириш, мустaқил, кенг дунёқaрaшгa эгa, билим дaрaжaси бўйичa xaлқaрo тaлaблaригa жaвoб берaдигaн бaркaмoл aвлoдни тaрбиялaш бoрaсидa сaмaрaли меҳнaт қилиб келмoқдa.
У 2022 йилда “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги”, “Илм-фан фидокори” эсдалик нишонлари билан, 2023 йилда “Илм-фан ифтихори”, “Таълим фидоийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
Унга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2022 йил 3 августдаги буйруғи билан махсус унвон – “2-даражали юрист” мартаба даражаси берилган.
Бир йил мобайнида 9 та илмий мақолалар чоп эттирган бўлиб, шундан 3 таси халқаро, 6 таси республика миқёсдаги мақолалардир.
Ўзининг меҳнат фаолияти давомида турли ташкилотларнинг 30 га яқин диплом ва ташаккурномалари билан тақдирланган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юридик техникумлари ва Тошкент давлат юридик университети қошидаги Академик лицей ўқитувчилари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” танловининг республика босқичида иштирок этиб фахрли биринчи ўринни эгаллади ҳамда Адлия вазирлигининг 1-даражали диплом ва 10 миллион сўм пул мукофотини қўлга киритди.
Қолаверса, ундан таълим олган ўқувчилар вилоят ҳамда республика даражасидаги танлов ва мусобақаларда муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келишмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+