Қонликўлдан делегатлар сайланди

14.10.2019 17:10:52

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг бошланғич ташкилотларида ҳисобот-сайлов мажлислари якунланиб, туман ва шаҳар партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов конференциялари жойларда юқори савияда ташкил килинмокда.

Шундай ҳисобот-сайлов йиғилишларининг бири партиямиз электорат вакиллари фаолият юритаётган Қонликул тумани Тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қонликўл туман ташкилотининг VIII ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди. Конференцияда бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишларида сайланган делегатлар, партия фаоллари ва партия ҳудудий ташкилотидан вакиллар иштирок этишди.

Ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон “Адолат” СДП Қонликўл туман партия Кенгаши раиси З.Юсупова “Ўзбекистон “Адолат” СДП Қонликўл туман Кенгашининг 2015-2019 йиллардаги ҳисоботи даврида партиянинг “Адолат - ҳаётимизнинг бош мезони, адолат – ҳар бир инсон учун” деб номланган Сайловолди дастури ижросини таъминлашдаги фаолияти тўғрисида” ҳисоботини ўқиб эшиттирди. Унда асосан ҳисобот даврида туман партия аъзолари сонини ошириш, партия мафкурасини тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида партиявий позицияларни илгари суриш, партия фаолиятини янада такомиллаштириш борасида қатор ижобий ишлар қилинганлигини эътироф этилди. Бундан ташқари ҳисобот давридаги камчиликлар ҳам айтилиб, маъруза муҳокама қилинди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, йиғилишда партия туман Кенгашининг 2020-2024 йиллардаги устувор вазифалари қаторига партия мафкураси ва позициясини жойларда ифодалаш, ҳимоя қилиш ва амалга ошириш ишларини кучайтириш, партия аъзолари сонини ошириш, жамият соҳаларида амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш ва кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгиланиб олиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бундан ташқари партия ташкилоти назорат-тафтиш комиссияси раиси Ж.Исакуловнинг ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари Б.Хожамуратовнинг ҳисоботлари ҳам тингланди.

Шунингдек, партия туман Кенгаши раиси З.Юсупованинг “Партиянинг янги таҳрирдаги Устави ва Дастур лойиҳаси тўғрисида”ги ахбороти тингланиб ва муҳокама қилиниб, делегатлар томонидан янги таҳрир қўллаб-қувватланди.

Шундан сўнг, Конференцияда юқори турувчи партия Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференциясига  делегатлар тавсия қилиниб сайлаб олинди.

Сўнг, жорий йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган депутатлик сайловларда номзодларни кўрсатиш ваколатини конференция қарори билан Пленумга бериш тавсия этилди ва қабул қилинди.

Йиғилиш кун тартибидаги сўнги масала, яъни ташкиллий масалада партия ташкилоти Кенгаши таркиби ва партия ташкилоти назорат-тафтиш комиссияси таркиби қайта кўриб чиқилиб янги Кенгаш ва комиссия раиси ҳамда аъзолари овозга қўйилиб сайланиб олинди.

 

А.ПАХРАТДИНОВ,

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+