Сафдошларимиз муаммоларга ечим топмоқда

02.05.2024 17:05:00

Ўзбекистон «Адолат» СДП Балиқчи туман кенгаши фаоллари маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда ҳудудларда бўлиб, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш баробарида ечимини топмоқда. Партиядошларимизнинг «Муаммо билан юзма юз» лойиҳаси доирасидаги бу ҳаракати жамоатчиликда қизиқиш уйғотяпти. МФЙ фаолларининг «адолатчилар»ни ўз маҳалласига таклифлари бунинг ифодасидир.

Тумандаги «Қаҳрамон» МФЙда бўлган сафдошларимиз 14 та хонадонга кириб бордилар. Қарангки, бу маҳаллада яшовчилар муаммо кўтаришдан аввал партия фаолияти ва депутатлик институти билан қизиқдилар. Партиянинг туман кенгаши раиси Мавлонбек Абдураҳимов ва туман кенгаши депутати Зафариддин Ғоффоровлар жамоатчиликни қизиқтирган саволларига жавоб берди. Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар атрофлича тушунтирилди.

Мавлонбек Абдураҳимов, Ўзбекистон «Адолат» СДП Балиқчи туман кенгаши раиси:

-Шу жойда фуқароларни қийнаётган муаммоларга ҳам эътибор қаратдик. 2 нафар фуқаро саломатлиги яхши эмаслиги, даволанишга имконияти йўқлигини билдирди, 3 нафар фуқаро тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кредит масаласида кўмак сўради. Юқоридаги масалалар юзасида масъул ташкилотларга чиқилди. Натижада муаммоларга ечим топилди.

Фуқаро Азамат Каримов ишсизликдан қийналаётганди. «Адолатчилар»нинг аралашуви билан у 40-мактабга ишга жойлаштирилди. Бундан унинг оиласидагилар ҳам хурсанд.

Муаммолар ечими жамоатчиликни партиямизга бўлган ишончини оширмоқда.

«Адолат» СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+