Сафимиз кенгаймоқда

25.04.2024 16:04:27

«Адолат» СДП Тўрақўрғон туман кенгаши аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш билан биргаликда тиббиёт ходимлари хизматини қадрлаш масаласида ҳам

жиддий ҳаракат қилмоқда. Шунинг учун ҳам тиббиёт ходимлари орасида партиямиз сафига киришга хайрихоҳ бўлганлар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

Туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими ҳамшираси Наргизахон Алиеванинг партия сафига аъзо бўлиш тўғрисидаги аризаси бугун қаноатлантирилди.

«Адолат» СДП туман кенгаши раиси Заҳрохон Аҳмедова туғруқхона ҳамширасига партия билетини топширди.

 

«Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+