Сайхунобод тажрибаси амалда

30.04.2024 10:04:38

Депутат томорқани гуллаб-яшнатаётган отахон билан кўришди.  Қурбон бобо Намозов Миришкор туманидаги Миришкор маҳалласида истиқомат қилади. Депутат Махфурат Хушвақтова отахоннинг оиласида бўлиб, бу ердаги саранжом-саришталик ва томорқадан ниҳоятда юқори самарадорлик билан фойдаланилаётганига юқори баҳо берди. Эътиборни тортадиган томони шундаки, ҳовлида бўш жойнинг ўзи йўқ. Анвойи гуллар кишининг баҳри дилини очади. Сабзавот, полиз экинлари , турли кўкатлар барқ уриб ўсмоқда. Дарахтлар мевага кирган. Қўй-қўзилар дуркун ўсаётган бўлса, қорамоллар гўштга боқиляпти. Оилада сут, паррандачилик маҳсулотлари сероб. Хуллас, Қурбон бобо ўз оиласи, қолаверса, эл-юрти , муқаддас ватани учун жон фидо айлаб меҳнат қилмоқда. Махфурат Хушвақтова бундай оилаларни маҳаллада кескин кўпайтириш, Президентимиз алоҳида қайд этганларидек, томорқадан унумли фойдаланиш ҳақида туман фаолларига керакли тушунчалар , ҳуқуқий маслаҳатлар берди.

-Мени томорқадан оладиган даромад эмас, кўпроқ оиламизга керак бўладиган барча маҳсулотларни шу муқаддас заминда етиштириш қизиқтиради,-дейди Қурбон бобо.-Тўғри ўзимиздан ортганини бозорга сотамиз. Кам таъминланган оилаларга улашамиз. Энг муҳими, давлатимиз раҳбари жуда тўғри айтганларидек, томорқадан самарали фойдалансак, натижаси зўр бўлади. Мен ҳар йили томорқамдан унумли фойдаланиб, кам бўлаётганим йўқ. Томорқамда деҳқончилик, чорвачилик қилиб, фарзандларимни уйли-жойли қилдим. Оиламда шаҳардагидек ҳамма шароитим муҳайё. Шахсий автомашинам бор. Меҳнатларим эвазига кам-кўстсиз, фаровон яшаяпман.

Депутатнинг Помуқ қишлоғидаги шифохона тиббиёт ходимлари билан учрашуви ҳам савол-жавоблар асосида кечди. Депутат тўпланганларга тиббиётга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва янги қабул қилинаётган қонун лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди.

Дарвоқе, депутат ўрганишлари давомида одамларни қийнаб келаётган кўплаб муаммолар амалий ҳал этилди.Шу туфайли ҳам аҳолининг ҳаётга, амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи, дахлдорлик ҳисси янада ошди.

 «Адолат» СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+