Сайловчилар билан учрашувлар давом этади

22.04.2024 12:04:40

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммаджон Валиевнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.
Дастлаб, депутат Муҳаммаджон Валиев “Темирйўлчи”, Собир Абдулла номли маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, мавжуд томорқалардан юқори ҳосил олишда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани тажрибасини қўллаган ҳолда оилалар даромадини ошириш юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммаджон Валиев мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида шаҳардаги 22-умумий ўрта таълим мактабида ташкилланган маънавий-маърифий тадбирда иштирок этиб, педагоглар жамоасининг таклиф ва ташаббуслари ва ўқувчи ёшларнинг қизиқишлари ҳамда интилишлари билан қизиқди.
“Китобхонлик сайли”да эса депутат барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиётган зукко ва ташаббускор ёшларни рағбатлантириш мақсадида бадиий китоблар совға қилди.
Ҳар бир давлатнинг қудрати бу жисмонан, маънан, руҳан комил ёшлардир, - деди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаммаджон Валиев ёшлар билан мулоқотда.
Ёшларга яратиб берилаётган чексиз имкониятлардан оқилона фойдаланиб, халқимиз ва мамлакати раҳбари истаганидек, дунё аҳли ёшлари билан рақобатлаша оладиган билимдон ёшлар бўлиб камол топишларини тилади.

Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+