Сайловчилар даврасида

22.04.2024 12:04:22

43-«Дўстлик» сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Дилмурод Исмоилов Наманган вилояти, Давлатобод туманидаги «Орзу», «Тўқувчи», «Мустақиллик» ва «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган сайловчилар билан учрашиб, мулоқот ўтказди.
«Навбаҳор» маҳалласи ҳудудидаги 56-сонли умумтаълим ўрта мактабида ўтказилган учрашувда депутат Дилмурод Исмоилов сайловчиларга қонунчилик палатаси фаолияти, янги қонун лойиҳалари устида олиб борилаётган ишлар, истиқболдаги режалар, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги халқчил ислоҳотлар ҳақида атрофлича тушунча берди.
Қизғин савол-жавоб руҳида ўтган учрашувда кўтарилган масалалар депутат назоратига олинди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+