Самарқандлик сафдошларимиз теримчилар билан бир сафда

19.10.2019 14:10:36

Бугун эрта тонгдан “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан партия вилоят Кенгаши ходимлари, туман ва шаҳар Кенгаш раислари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари Пастдарғом тумани “Чандир” МФЙдаги “Файзли ер” фермер ҳужалиги даласида пахта теримида ҳашарда. Айни вақтларда партия фаоллари далада меҳнат қилаётган теримчилар билан бир сафда бўлиб, вилоятнинг пахта топшириш шартномавий режасини биринчилардан бўлиб бажаришига ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+