Социология талабалари: «Энди биз ҳам адолатчимиз»

03.05.2024 18:05:28

Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгашида Фарғона Давлат Университети тарих факультетининг социология йўналишида таҳсил олаётган бир гуруҳ талабалар «Адолат» СДПда амалиёт ўтадик.

Дастлаб, партия фаолияти билан яқиндан танишар эканмиз, мақсад ва ғояларини батафсил тушуниш учун партиянинг дастурий мақсадларини мукаммал ўқиб ўргандик. Ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида янги ғоя ва ташаббусларни илгари суриш орқали давлатнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маданий ҳамда маърифий ҳаётини янада юқори босқичларга олиб чиқиш партиянинг асл ҳаракатлар мажмуаси эканлигини англаб етдик.

Шаҳло Мамаджонова, Сарвиноз Баҳромжонова, Умидахон Акрамова сингари тенгдошларим билан халқ орасида бўлиб, одамларнинг бугунги орзу-истаклари, жамият ва давлат ривожи учун қандай таклифларни илгари сурилишини хоҳлашларини махсус сўровномалар тузиб, фикрларини ўргандик. Одамлар орасида бўлиш, уларнинг фикрларини, янги ғоя ва ташаббусларини эшитиб, партия фаолиятига жуда ҳам қизиқиб қолдик.

«Адолат» партиясининг янги Сайловолди дастури учун ўз таклифларимизни билдириш учун тенгдошларим билан баҳс-мунозаралар қилдик. Бу таклифларим партия етакчиларига маъқул келишига ишончим комил.

Биринчи таклифим; — миллий қадриятларимизни ривожлантириш бўйича нодавлат-нотижорат ташкилотларига ажратиладиган давлат грантларини кўпайтириш;

Иккинчи таклифим; — замонавий оила институтини мустаҳкамлаш бўйича амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш;

Учинчи таклифим; — фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ривожлантиришда партиялар билан ҳамкорлик тизимини жорий этишдан иборат.

Албатта, бу таклифларимни янада мукаммаллаштириш ҳаракатидаман.

Амалиёт даври давлат ташкилотларида ҳужжат юритишда масъулият билан ёндашиш, ташаббускор бўлиш, халқ вакиллари билан самимий очиқ мулоқот қилиш каби сабоқлари билан маҳорат мактабига айланди.

Биз барчамиз «Адолат» партиясини танладик. Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Бунёд Аҳмадалиевдан партияга аъзолик билетларини қабул қилиб олдик.

Бу кун бизнинг ҳаётимиздаги энг унутилмас онлардан бирига айланди. Энди биз ҳам адолатчимиз.

Одинахон Абдусаматова
Фарғона давлат университети Социология йўналиши талабаси,
«Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати қошидаги Медиа гуруҳи аъзоси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+