Соф табиат билан уйғун яшайлик

04.04.2024 14:04:26

Бугунги кунда ҳавонинг ифлосланиб кетишини олдини олиш, ўзимиз, келажак авлод соф табиат билан уйғун яшаши, одамларнинг фаровонлиги ошиши учун, атрофимиз яшил макон бўлиб, ер намлигини сақлашга ҳисса қўшишимиз, экологик софликка эришиш учун ҳам кўчат экиб, атрофни яшилликка буркашимиз шарт. Ўзбекистон «Адолат» СДП Самарқанд вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ушбу хайрли ишга ҳисса қўшиш, аҳолини ушбу умуммиллий ҳашарга жалб этиш борасида самарали тарғибот ишлари билан биргаликда, партия фаоллари, депутатлар томонидан йўл ёқалари, маҳаллалар, таълим муассасалари ҳудудларида мевали ва манзарали кўчат ўтқазиш ишлари жадал олиб борилмоқда.


Жумладан, Оқдарё туманидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Маъруфжон Нурманов» фермер хўжалиги билан ҳамкорликда 1000 дона дарахт кўчати экилган бўлса, Ургут туманидаги «Бешёғоч» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3000 мингга яқин мевали дарахт кўчати ўтқазилди. Замира Абдураҳмонова, партиянинг Ургут туман кенгаши раиси - ота-боболаримиз қадим-қадимдан кўчат экишган, боғ барпо қилишга, яшиллик учун ҳамда молларимизга тўйимли озуқа сифатида ҳамма жойни кўм-кўк бедазорга айлантиришган. Бир сўз билан айтганда, боғзорлар яратишган.


Амир Темур бобомиз қандай қилиб боғ яратганлиги, боғларга эътиборлилиги бизга тарихдан маълум.
Боболаримиз бунёд этган яшил майдонлар, ободончилик, тўкин-сочинликка интилиш, турли хил боғлар, уларнинг бой тажрибаси ҳали-ҳануз тилларда достон. Аждодларга муносиб авлод бўлиб ушбу хайрли ишларни давом эттирсак, фарзандларимиз тоза ҳаводан нафас олишади. Экологик муҳит яхшиланади.

Анвар Раҳматов,
Ўзбекистон «Адолат» СДП,
Оқдарё туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+