Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам

23.04.2024 17:04:48

Сўнгги йилларда аҳоли орасида юрак-қон томир касалликлари билан касалланиш йилдан- йилга ортиб бормоқда. Аҳоли ўртасида камҳаракатлилик – гиподинамия, жисмоний ва руҳий зўриқиш, рационда ҳайвон ёғлари кўп бўлган маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш, чекиш ва спиртли ичимликларга ружу қўйиш натижасида юрак-қон томир касалликларининг аҳоли орасида кенг тарқалишига ва ёшариб бораётганига асосий сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам лойиҳасида доирасида Тошлоқ туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар, соғлиқни сақлаш ва таълим муассасалари вакиллари иштирокида тадбир ташкил этилди.

- Мазкур тадбирда муассасалардаги бошланғич партия ташкилотларидаги аъзоларимиз ҳам фаол иштирок этдилар,- дейди “Адолат”  СДП туман Кенгаши раиси Саидумархон Валиев.

Тадбир давомида шифокорлар томонидан соғлом овқатланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, жисмоний фаолликни ошириш борасида тавсиялар бериб ўтилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+