Тадбиркор – иқтисодиёт таянчи

05.04.2024 16:04:30

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-9-моддасига мувофиқ, Қонунчилик палатаси депутатларининг ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ташкил этиши назарда тутилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Қодир Джўраев, Шерзод Қулматов ва Нодира Джанибековалардан иборат ишчи гуруҳ Янгиер шаҳрида тадбиркорлик субъектларида бўлишди.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланган.


Ушбу мақсадда давлат томонидан тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугун ўз бизнесини йўлга қўйиб, ўзи, оиласи, маҳалла, эл-юрт фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётган, иқтисодиётимиз тараққиётига хизмат қилаётган тадбиркорлар, хусусий корхоналар сафи тобора кенгаймоқда.
Депутатлар ана шундай тадбиркорлар фаолияти билан танишишди. Хусусан: Янгиер шаҳрида “Юксалиш” МФЙ жойлашган Баҳриддин Донишев раҳбарлигидаги сутни қайта ишлаш кичик корхонасида бўлишди. Хусусий тадбиркор томонидан З00 миллион сўм банк кредити олиниб, 700 литр сутни қайта ишлаш корхонасини ишга туширган, ҳозирда 8 турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада Россия, Туркия, Хитой давлатида ишлаб чиқарилган ускуналар ўрнатилган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг кейинги манзили Янгиер шаҳрида жойлашган “ECO GRAND FRUITS” МЧЖ қарашли гидропоника усулида барпо этилган иссиқхона фаолияти билан танишишди. Иссиқхона инновацион технология асосида қурилган 10 гектар майдонда ташкил этилиб, Пинк парадайз помидор нави экишга мослаштирилган. Ҳозирги кунда 130 нафар иш ўрни яратилиб, бир йилда 1200 тонна ҳосил олинмоқда. Маҳсулотлар четга импортга ва ички бозорга чиқарилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+