Тараққиёт стратегияси

19.04.2024 11:04:15

Когон шаҳрида жойлашган 11-умумтаълим ўрта мактабида партиянинг Когон шаҳар Кенгаши раиси, халқ депутатлари Когон шаҳар депутати Шоҳжаҳон Исамутдинов томонидан «Ўзбекистон — 2030» стратегияси — халқ стратегияси» шиори остида белгиланган ислоҳотларнинг изчил, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида «Тараққиёт стратегияси» мавзусида мактабнинг педагог ходимлар иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.
Учрашувда депутат 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг “Адолатли ижтимоий сиёсат юритиш инсон капиталини ривожлантириш” бандига тўхталиб ўтди. Ҳужжатнинг 4-бандида кўрсатилган 41-45-мақсадларда алоҳида эътибор қаратиб, мактабларга берилаётган имкониятларни бирма-бир таъкидлади.
Жумладан, «Тараққиёт стратегияси»да Янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи миллий дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Ўқув ўринлари сонини 2026 йил якунига кадар 6,4 миллионгача етказиш. 2022-2026 йилларда 217 та "Баркамол авлод" болалар мактабини ривожлантириш бўйича дастурни амалга ошириш. Ёшларни санъат дунёсига ошно этиш, компьютер ва IТ технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун зарур жиҳозлар билан таъминланган 100 мингдан ортиқ бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш. Чекка ҳудудларда мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасаларигача транспорт қатновини йўлга қўйиш. Мактабда фаолият олиб бориши учун учун ҳар бир фан бўйича маҳаллий ёки халқаро сертификация талабларини белгилаш. Тоифага эга бўлмаган мактаб ўқитувчиларининг билим ва кўникмаларини диагностикадан ўтказиш. Умумтаълим ўрта мактабларини, айниқса, чекка ҳудудлардаги таълим масканларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдириш ишларини давом эттириш. Мактабларда директор ва унинг ўринбосарларини тайинлаш тизимини мактаб ўқитувчилари ва ота-оналарнинг иштироки таъминланишини назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш каби мақсадлар ҳужжатда белгилаб ўтилган.
Тадбир якунида педагог ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга депутат Ш. Исамутдинов томонидан атрофлича жавоб олишди.

Моҳигул Раҳимқулова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+