Тазйиқ ва зўравонликка қарши биргаликда курашамиз!

24.04.2024 16:04:03

Афсуски, бугунги кунда аёлларимиз орасида тазйиқ ва зўравонликка учраш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда . Бунинг асосий сабаби нима ? Бундай ҳолатларнинг кўпайиб боришига ким ёки айнан нима сабаб бўлмоқда? Шунга ўхшаш саволлар жавоби доимо очиқ қолмоқда. Хотин-қизларимиз орасида бундай ҳолатлар сони ортиб боришининг сабабларидан бири бу уларнинг ҳуқуқий билимларининг етарли эмаслигида десак асло адашмаймиз. Албатта бу борада қилиниши керак бўлган ишлар талайгина.

Ўзбекистон «Адолат» СДП ҳамда Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда 25 мартдан — 25 апрелга қадар хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан асраш ҳамда уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар ташкил этиш режалаштирилган. Хусусан, Ўзбекистон «Адолат» СДП Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси билан Шароф Рашидов тумани 16-умумтаълим мактабида партиянинг «Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида «Хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоялаймиз» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партиянинг вилоят, туман Кенгаши вакиллари, халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгаши депутатлари, туман «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари, маҳалла фаоллари ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан туман Кенгаши депутати Шоира Акбарова мамлакатимизда аёлларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга шароитлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигига, хотин-қизларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, жамиятда ўз ўрнига эга бўлиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди. Аммо шунга қарамасдан, сўнгги пайтларда айрим шахслар томонидан хотин-қизларга турли хил кўринишдаги тазйиқларни ўтказиш, уларни хўрлаш, камситиш ҳолатлари учраб турганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, хотин қизларга кўрсатиладиган тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари ва улардан ҳимояланиш, аёлларнинг жамиятдаги мавқейини янада ошириш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш, тазйиқ ва зўравонликка учраган шахсларга ҳимоя ордерларини берилиш тартиби ва аёлларни реабилитация ва ҳимоя қилиш маркази фаолияти борасида ҳам фикр-мулоҳазалар алмашилди..

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

«Адолат» СДП
Жиззах вилоят 
Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+