Тазйиқ ва зўравонликка қарши кураш ҳар бир инсон бурчи

19.04.2024 10:04:02

Ҳар бир инсон дунёга келар экан, у бахтли ва хотиржам яшашга, меҳр ва муҳаббат оғушида ҳаёт кечиришга ҳақли. Афсуски, лоқайдлик эса жамиятда бу иллатни илдиз отишига сабаб бўлмоқда.
Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича доимий комиссия раиси, вилоят Кенгаши депутати Дилоромхон Меҳмонова Қувасой шаҳридаги “Лашкар”, “Мўян”, “Дўстлик”, Пакана” каби ўнлаб маҳаллаларда жамоатчилик назоратини олиб борди.
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари иштирокида “Маҳалла еттилиги”нинг 8 та йўналишдаги ҳамкорлиги, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ажратиладиган манзилли субсидияларни асослиги ажратилиши ва оилаларда гендер тенглиги, шунингдек, тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Мамлакатимиз бош қомусининг 19-моддасида Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.


Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқейидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.” деб қатъий белгилаб қўйилган. Бироқ, юзага келаётган салбий ҳолатлар оилалар парокандалигига, ёш авлодларнинг таълим тарбияси ва келажагига, жамиятга инсон ҳуқуқларини топталишига сабаб бўлишини инобатга олган ҳолда унга қарши курашиш ҳар бир масъулнинг энг биринчи ўриндаги вазифаси эканлиги уқтириб ўтилди.
Шундан сўнг ташкиллаштирилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сонли қарорининг ижросини таъминлаш бўйича Қувасой шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024-йил 1-чорак давомида жиноятчилик, оилавий ажримларни олдини олиш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Нигора Убайдуллаева ҳисоботи тингланди.
Ҳисобот юзасидан баҳс-мунозаралар ўтказилиб, келгуси вазифалар белгилаб олинди.

Гулчеҳра Аҳмедова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+