Техникум қошида ҳам БПТ ташкил этилди

04.04.2024 13:04:34

Самарқанд “Юридик” техникуми қошида ҳам эллик (50) нафардан зиёд аъзони бирлаштирган БПТ ташкил этилди. Унда партиянинг Самарқанд вилоят Кенгаши раиси ўринбосарлари Асқар Ҳолиқов ҳамда Лола Саидовалар “Адолат” социал демократик партияси сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар, ҳаётга татбиқ этилаётган партия лойиҳалари, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш доирасида партия томонидан олиб борилаётган ишлар, бошланғич партия ташкилотларнинг фаоллигини ошириш ва бошқа қатор масалалар юзасидан техникум раҳбариятига фикр ва мулоҳазаларини баён этишди.
Учрашувдан сўнг БПТ фаолиятидаги келгуси вазифалар белгилаб олинди ҳамда яқин ҳамкорликда фаолият олиб борилишга келишиб олинди.

Гулнафиса Абдимуродова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши,
матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+