Туман тиббиёт бирлашмасидаги ишчи гуруҳ ўрганишлари

28.03.2024 12:03:55

Аввал хабар берганимиздек, “Адолат” СДП нинг фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳудудлар кесимида Скрининг ва перинатал марказлари, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, туғруқ комплекслари, репродуктив саломатлик ва патронаж хизматлари сифати бўйича тузилган ишчи гуруҳ томонидан Республикамиздаги тиббиёт муассасаларида ўрганишлар бошланди.
Навбатдаги тегишли давлат муассаса ва ташкилотлари ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳнинг жамоатчилик назорати Тахтакўпир тумани тиббиёт бирлашмасида олиб борилди.
Ишчи гуруҳ туман тиббиёт бирлашмасидаги ҳомиладор аёлларни рўйхатга олиш, скрининг текширувидан ўтиш ва аниқланган касалликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, муддатидан олдин туғилган чақалоқларга ва биринчи марта фарзандли бўлган ёш оналарга кўрсатилаётган ёрдам ва шароитлар билан танишди.


Ўрганишлар давомида 2024 йилнинг ҳозирги кунигача тиббиёт бирлашмасида 99 нафар ҳомиладор аёллар рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 98% 14 ҳафталик скрининг текширувидан ўтказилган. Шу билан биргаликда, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш борасида ўтказилган тарғибот тадбирлари ҳолати бўйича жорий йилнинг 12 ойи давомида тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ва аҳоли ўртасида «Қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ оқибатлари”, “Соғлом турмуш тарзи”, “Юқумли касалликларни олдини олиш”, “Ноинфекцион касалликларни олдини олиш”, “Репродуктив саломатлик”, “Туғруқдан кейинги депрессия”, “Туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўриги”, “Ўсмир қизлар тиббий кўриги”, “Тўғри овқатланиш”, “Эрта турмушнинг салбий оқибатлари” мавзуларида тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилган.


Ўрганишлар натижасига кўра, тиббиёт бирлашмаси фаолиятида камчиликлар ҳам етарлича бўлиб, уларнинг асосий қисмини ҳомиладор аёлларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам хоналарнинг сони камлиги, тиббий асбоб-ускуналарнинг эскирганлиги ва айрим оилавий поликлиникалардаги “Онко-назорат” хоналарининг компьютер ва тиббий моддий техника базалари етишмаслиги сабабли ҳалигача фаолиятини бошламаганлиги эгаллайди.


Ана шу камчиликларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ томонидан саволнома ва таклифлар олиниб, скрининг ва перинатал марказлар, аёллар тиббий маслаҳатхоналари, репродуктив саломатлик ва патронаж хизматининг сифатини янада юқори босқичга олиб чиқишга оид зарур маслаҳатлар берилиб, таклифлари тингланди.
Бу каби жамоатчилик назорати шаклидаги ўрганишлар барча туман тиббиёт муассасаларида давом этмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+