Ватан — улуғ, бурч — муқаддас!

25.04.2024 08:04:47

Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ташаббуси билан Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Маданият бўлими, «Баркамол авлод» маркази, Ахборот кутубхона маркази, Наманган муҳандислик қурилиш институти ҳамкорлигида «Ватан — улуғ, бурч — муқаддас» ғояси асосида маънавий- маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари, «Адолат» СДП халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Мусохон Оппоқов ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Ботиржон Эргашев тинчлик ва хотиржамлик бебаҳо неъмат экани, уни сақламоқ, авайламоқ ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Тадбирда косонсойлик ёшлар томонидан ватанни, тинчлик ва дўстликни тараннум этувчи куй-қўшиқ ва шеърлар ижро этилди.

 

«Адолат» СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+