“Яшил макон” лойиҳаси давом этмоқда

05.04.2024 11:04:33

Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Марғилон шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарида жамоатчилик назоратлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида корхоналар ҳудудларидаги ободонлаштириш ишлари назорат қилинди. Шунингдек, манзарали ва мевали кўчатлар экиш мумкин бўлган майдонлар аниқланиб, ҳамкорликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чоралари белгиланди.
- Ўзбекистон жаннатмакон диёр. Заминга чўп суқсангиз ҳам, барг ёзиб, тароватини кўрсатади, -деди шаҳар Кенгаши раиси Саидазимхон Азизов.
Тадбиркор, партия фаоли Илёсхон Ғафуров ҳам “Надирмат” маҳалласидаги “Colou Sensation” МЧЖ пойабзал ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида ишчи-хизматчилар билан ҳамкорликда ободонлаштириш ишларини амалга оширишди. Шу куни корхона ҳудудига юзлаб мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+