“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси – башарият фойдаси

19.04.2024 17:04:05

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Айни пайтда вилоятда мавсум давомида 10 миллион туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиш мўлжалланган. “Юртимга 10 туп дарахт - менинг туҳфам” ҳаракати доирасида “Адолат” СДП аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Бугун эрталабдан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Робахон Махмудова иштирокида партия фаоллари кўчат экдилар.

Партиямиз раҳбари Робахон Махмудова бу хайрли ҳаракатга қўшилиб, “Яшил макон” яратиш доирасида “Кўчат-юрт чиройи” шиори остидаги ҳаракатда қатнашиб, ниҳол ўтқазди.

Ўзбекистон”Адолат” СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+