«Ёш адолатчилар» майдонда

26.03.2024 16:03:35

Спорт — саломатлик гарови. Мунтазам спорт машғулотлари билан шуғулланганлар соғлом яшаш билан бирга жисмонан бақувват ҳам бўлади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан ёшлар ўртасида спортнинг оммавийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас.
Вилоят партия кенгаши ташаббуси билан Андижон давлат тиббиёт институти талабалари иштирокида ўтказилган футбол мусобақаси саломатлик байрамига айланди. “Ёш адолатчилар” жамоаси майдонга тушганда футбол ишқибозлари уларни олқишлади.
Ўткирбек Арзиқулов, партия фаоли:
- “Спорт билан соғлом ҳаёт сари” шиори остида ташкил этилган бугунги тадбир талаба ёшларда қизиқиш уйғотди. Тадбир аввалида бўлғуси шифокорлар, аввало, ўзлари соғлом ва баркамол инсонлар бўлиши лозимлиги, бу борада спортнинг роли катта экани тушунтирилди. Бу каби мусобақалар ёшларимизнинг баркамоллигини таъминлайди.
Партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида олийгоҳда бошланган мусобақа маҳаллаларда давом этмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+