Заиф эшитувчи талабалар маҳорати

19.04.2024 12:04:03

Наманган тўқимачилик саноати институтида таълим олаётганлар орасида заиф эшитувчи талаба қизлар ҳам бўлиб, улар ўқиш билан бир қаторда кийим-кечак тикиш, рўзғор буюмлари тайёрлаш ва ўйинчоқлар ясаш сирларини ҳам ўрганиб боришади.
«Адолат» СДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова ва Давлатобод тумани кенгаши раиси Алижон Қодиров институт ҳаёти билан танишиш чоғида заиф эшитувчи талабалар ҳунар ўрганадиган тўгарак иши билан танишишди.


— Ҳаётда аёлларнинг бекаму кўст яшаши учун билим ҳам керак, ҳунар ҳам керак, — деди тўгарак фаолияти билан таништирган институт проректори Абдурашид Жўраев. — Бу тоифадаги қизларимиз ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг харидори бор. Топилган даромад тўгарак аъзоларининг эҳтиёжи ва хомашё харид қилишга сарфланади

Ўзбекистон «Адолат» СДП
Наманган вилоят кенгаши
матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+