Зўравонликнинг ҳар қандай шаклига қаршимиз!

29.03.2024 12:03:59

«Адолат» СДП Термиз шаҳар Кенгаши фаоллари томонидан Термиз давлат университетида "Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича" давра суҳбати ташкил этилди. Унда партия Термиз шаҳар Кенгаши фаоллари, университет хотин-қизлар қўмитаси фаоллари, шаҳар ИИБ вакиллари ва талаба ёшлар қатнашишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ёшлар ўртасида зўравонликни камайтиришда самарали ёки ваъда берадиган профилактика дастурлари болалар ва ўсмирларга ғазабни бошқариш, низоларни ҳал қилиш ва муаммоларни ечиш учун зарур ижтимоий кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беришга мўлжалланган ҳаётий кўникмалар ва ижтимоий ривожланиш, жумладан, ОТМ ларда зўравонликка қарши кураш дастурлари бўйича керакли тушунчалар берилди.
Салтанат Алланазарова, Термиз шаҳар ИИБ инспектори, капитан, тадбир иштирокчиси:
- Зўравонлик муайян бир аҳоли қатламига хос эмас. Аҳоли, айниқса хотин-қизлар зўравонликни ҳар қандай ҳолатда бошидан кечириши мумкин. Тазйиқ ва зўравонлик қилиш хавфи турли вақт ва жойда бўлиши мумкин. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, жиноятларнинг содир этилиши сабаблари, шахсда ғайриижтимоий хулқ-атвор ва хусусиятларнинг шаклланишига ҳамда турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар содир этилишига, қонунга ёки қонун ижросига путур етказадиган, унга риоя қилишга тўсқинлик қиладиган омиллар оиладаги муҳит таъсирида юзага келади. Зеро, ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг келиб чиқишида оиладаги носоғлом ижтимоий-руҳий муҳит муҳим рол ўйнайди ва ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ҳамда салбий иллатларнинг томири оилада шаклланади. Шунинг учун, оилада шахсни ижтимоий ҳаётга тайёрлаш, маънавий ва ахлоқий тарбиялаш, шахслар билан бўладиган ижтимоий муносабатлар жараёнида ўзини тутиш каби инсоний хусусиятларни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.
Тадбирда иштирокчилар томонидан тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича ҳамда тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар, хусусан, тарғибот ва тушунтириш ишларини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишлича жавоблар олишди.

Дилбар Мурадуллаева,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Термиз шаҳар Кенгаши
“Аёллар қаноти” фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+