Зулм эмас — меҳр инсонларни бирлаштиради

25.04.2024 15:04:12

Қувасой шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабда «Миллий қадриятлар — миллат таянчи» шиори остида фестиваль бўлиб ўтди. Ушбу фестивалда Ўзбекистон «Адолат» СДП Фарғона вилояти Кенгаши раиси Шаҳноза Ғаниева иштирок этиб, миллий қадриятларнинг ёшларимиз тарбиясидаги роли, оилавий зўравонликнинг турли шаклларини олдини олишда миллий қадриятларимизнинг ўрни юзасидан сўз юритди. Фестиваль доирасида ёшлар ўртасида миллий таомлар ва қадриятларимизни улуғловчи кўргазмалар ташкилланди ва ўқувчилар томонидан пиширилган маҳсулотлар савдосини ташкил этилди. Акциядан тушган маблағлар эса ёшларнинг ногиронлиги бўлган тенгдошлари қўллаб –қувватлашга йўналтирилди. Фестивалнинг энг ёқимли лаҳзалари эса мактабнинг юқори синф ўқувчи қизлари томонидан ташкилланган миллий либослар намойиши бўлди.

-Бугунги тадбир ҳар биримизни қалбимизга ўзгача шукуҳ бағишлади,- дейди «Адолат» партия фаоли, вилоят Оқила аёллар ҳаракати раиси Юлдуз Раҳимова. – Бу каби тадбирлар бугунги техника ривожланган даврда ёшларни виртуал ҳаётдан реал ҳаёт гўзалликларини, инсонлар аро меҳр-оқибат, яхшилик хислатларини ривожланишига хизмат қилади.

Фестиваль доирасидаги тадбир қадриятлар баҳси билан ёшлар ҳаётида унутилмас онларга бой бўлди.

 

Гулчеҳра Аҳмедова
«Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+