Эътироф

08.04.2021 19:04:52

Буюк Амир Темурнинг “Куч – адолатда!” шиорини ўзининг бош ғояси сифатида қабул қилган Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоларини Соҳибқирон таваллудининг 685 йиллиги байрами арафасида яна бир қувонч­ли хабар хушнуд этди. Партия Сиёсий Кенгашининг аъзоси, “Adolat” ижтимоий-сиёсий газетасининг Бош муҳаррири Ислом Ҳамроев “Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди” эсдалик нишони билан тақдирланди. “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши партиядошимизни юксак эътироф билан қутлаб, унинг бундан кейинги фаолиятига ҳам зафарлар тилайди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сиёсий Кенгаши 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+