Инсон қачон соғлом яшайди?

11.11.2021 17:11:34

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган фикрлар нафақат тиббиёт ходимлари кенг жамоатчиликни ҳам бу масалага бўлган эътиборини оширди. Инсон қачон соғлом яшайди? Ўз саломатлигига эътиборли бўлганди. Шу маънода юраги соғлом инсон саломатлигидан шикоят қилмайди, тиббиёт ходимларининг бу масалага эътиборининг ошиши касалликни олдини олишга хизмат қилади.

Таъкидланганидек, бугун  Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясида бош мезон этиб белгиланган “Инсон қадри учун” деган тамойил ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни назарда тутади. Бу малакали тиббий хизмат билан боғлиқ. Қолаверса, ҳар бир фуқаро ўз саломатлигига эътиборли бўлса, жойлардаги бирламчи бўғинда хизмат сифати оширилса қатор муаммоларнинг олди олинади.  

 Юрак-қон томир касалликларининг асосий сабабларидан бири – нотўғри турмуш тарзи. Тўғри овқатланиб, кўпроқ пиёда юрадиган одамларда бундай хасталик кам учраши  исботланган. Президентимиз ташаббуси билан “Соғлом турмуш тарзи” платформаси ташкил этишда ҳам айни шу мақсад кўзда тутилган. Айни вақтда Андижонда ундан фойдаланувчилар сони ошиб бормоқда. Эрта тонгда вилоят марказидаги кўча ва ҳиёбонлардан тортиб чекка ҳудудларда ҳам пиёда юриш билан шуғулланувчиларни кўриб ҳавасингиз келади. Улар орасида ёшлар билан бир қаторда кўплаб кексаларни учратиш мумкин. Бу юртдошларимизда тиббий маданият ўсиб бораётганини кўрсатади.

– Халқимизнинг соғлиғи ҳеч нарса билан ўлчанмайдиган энг бебаҳо бойлигимиздир, – деди Президентимиз. – Шу боис тиббиётни халқимизни рози қиладиган тизимга айлантириш бўйича катта марраларни белгилаб олдик. Бунинг учун бирламчи бўғинга ажратиладиган маблағларни 2 баробарга ошириб, аҳоли ўртасида кенг тарқалган касалликларни камайтириш бўйича алоҳида дастур қабул қиламиз.

Мени қувонтирган яна бир нарса, юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш бўйича янги тизим жорий қилиниши белгилангани. Унга кўра, келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли оилавий поликлиника ва тиббий бригадалар орқали йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилади. Бу  касалликнинг камайиши ва эрта аниқлаш йўлида дадил қадам демакдир.

Йигитали Бекбоев,

халқ депутаталари Хўжаобод туман кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+