Кенгашда  ёш адолатчимизнинг китоб тақдимоти бўлиб ўтди

08.11.2021 16:11:22

 Бугун "Истеъдод" клубимизнинг  2017 йилдан буён фаол аъзоси, ёш адолатчимиз Шохзод Қаландаров қўлида янги нашр қилинган китоби билан вилоят Кенгашимизга кириб келди. Бу янгилик  ходимларимизга куч бағишлади.

Кенгашда ёш адолатчимизнинг “Хоразм нашрёти” да чоп этилган “Юрагимни йиғлатган қиз” номли шеърий китоби тақдимотига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.        

Таъкидланганидек, Ш.Қаландаров хозирги кунда Тошкент ахборот технологиялари Урганч филиалида сиртдан ўқиб, Урганч Темир йўл масофаси ташкилотида фаолият олиб бормоқда. 

2019 йилда партиянинг Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан чоп этилган “Истедод гулшани” номли жамоа тўпламида  шеърларидан намуналар берилган.

Ижод намуналари республика ва вилоятнинг турли матбуот нашрларида мунтазам эълон қилиниб келинмоқда.

Ёш адолатчимиз, ўзининг намунали ижоди, масъулияти билан машғулотларда фаол иштирок этиб келган. 

Давра суҳбатда китоб зарварақларидан ўрин олган  "Она", "Ватан", "Дўст" каби шеърлар  партия фаолларига ўқиб эшиттирилди ва  қизғин фикр-мулоҳазалар билдирилди. Тақдимот савол-жавоблар, таклиф ва тавсияларга  бой бўлди.

Шеърият бўстонига кириб келишим ва ўз ўрнимни топишимда "Истеъдод" клубининг  ўрни жуда ҳам катта бўлди дейди, - Шохзод Қаландаров. – Ижод гулшанидаги орзуларимни рўёбга чиқаришдаги ҳизматлари учун устозларим - БибиМарям Бегимова, Замира Абдуллаева, Ҳожиназар Абдиримовларга миннатдорлик билдираман.     Партиямнинг фаол аъзоси сифатида  партиямга, Ватанимга  фидокорона хизмат қиламан.

Иштирокчилар ёш адолатчимизга келгуси ижод ва фаолияти, ҳаётида  омадлар тилашди.

Давра суҳбатдан сўнг,   партия  вилоят Кенгаши матбуот бўлими томонидан муаллифнинг янги китоби тўғрисида Хоразм телерадиокомпаниясининг тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Ассалом Хоразм” дастурига тезкор  хабар берилди ва   жорий йилнинг  10 ноябр куни ёш адолатчимизнинг  ҳамда “Истеъдод” клуби раҳбари БибиМарям Бегимоваларнинг китоб ҳамда партия томонидан иқтдорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган  мулоқоти  режалаштирилди.

Бир сўз билан айтганда, партия Хоразм вилоят Кенгаши томонидан иқтидорли ёшларни излаб топиб, иқтидорларини юзага чиқаришдаги саъй харакатлар, иқтидорли, фаол адолатчи ёшлар билан  Янги Ўзбекистонимизни барпо этишда хизмат қилади.

                                                                                                            Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                                         “Адолат” СДП

                                                                               Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

   

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+