Номзодларнинг гувоҳномалари топширилди

26.11.2019 12:11:17

Яқин кунларда бўлиб ўтадиган сайловлар барчадан фаолликни, ташаббусни талаб этади, шунингдек, аҳолига сайловолди дастур моҳиятини етказиб бериш, партиянинг мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этиш масъулият ҳиссини орттиради. Шу мақсадни кучайтириш учун Бухорода партиянинг вилоят Кенгаши раиси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига қўйилган номзодларга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг гувоҳномалари топширилди.

-Топширилган гувоҳномалар ҳар биримиздан масъулиятни ва фаолликни талаб этади. Бугунги сайловчига муаммони чин дилдан эшитувчи депутат керак. Шунинг учун ҳам сайловчининг ишончини қозониш, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларига эътибор қаратиш барча номзодларнинг олдидаги вазифадир, - дейди 26-Ибн Сино сайлов округидан номзод қилиб қўйилган Таваккал Чориев.

Гувоҳномалар тақдим этилгач, тарғибот давомида барча номзодларга омад тилиб қолишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+