Сайловолди дастурнинг устувор йўналишлари муҳокама этилди

20.11.2019 22:11:28

Яқинда Халқаро матбуот маркази Сирдарё вилоят бўлимида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши вакиллари учун брифинг ташкил этилди. Брифингда партиянинг бўлғуси сайловолди дастуридан келиб чиқиб амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди. Партия фаоллари, депутатлар, партия электорати бўлган соҳа вакиллари, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган мажлисда етакчилар томонидан партиянинг сайловолди дастури ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

Хусусан, суд-ҳуқуқ, таълим, соғлиқни сақлаш, кўпгина ижтимоий масалалар акс этган сайловолди дастури мазмун-моҳияти яқиндан ўрганилди. Ўз навбатида жамоатчилик вакиллари дастурда акс этган йўналишлар юзасидан ўз саволларини тақдим этишди. Уларнинг кенг қамровлилик даражаси, кўлами ва халққа наф етказувчи жиҳатлари алоҳида эътироф этилди. Коррупцияга қарши курашиш, тиббиёт соҳасида “ақлли тиббиёт”ни жорий этиш, инсон органлари трансплантацияси бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, олий таълимда талабаликка қабулни квоталарсиз ташкил этиш, судлар мустақиллигини тўлақонли таъминлаш, бунинг учун адвокат мавқеини ошириш каби кўплаб соҳа ва йўналишларда партия илгари сураётган ғоялар иштирокчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

Шунингдек, бу йилги бўлиб ўтадиган сайловлар олдингиларидан кескин фарқ қилаётгани, янги Ўзбекистонда янгича руҳдаги сайловлар демократик тамойилларга тўлиқ мос келаётганлиги таъкидланди.

Брифингдан сўнг Марказий сайлов комиссияси вакиллари ва вилоятда ташкил этилган комиссия аъзолари иштирокида ўқув семинар ҳам ташкил этилди.  

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+