БУГУН: газеталарни варақлаганда...

15.12.2022 16:12:01

Кундалик газеталарни варақлаб,  бугун жамият нафас олаётган об-ҳаво тафтини ҳис этиб турасиз.

“Янги Ўзбекистон”да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 14 декабрь куни “Oʻzbekiston airvays” акциядорлик жамиятини трансформация қилишга оид тақдимотда иштироки билан боғлиқ шарҳ ўқувчи эътиборини тортади. Озиқ-овқат, эркин рақобат, мактабдан катта ҳаёт сари ёки ёшларга  қанот бўлиш, Усмонини унутмаган юрт, қиш қишлигини қилади – биз ўз ишимизни, имконият ва имтиёз масалалари кўтарилган мақола, материалларда бугунги кун руҳи акс этган. 

“Халқ сўзи”да давлат раҳбари иштироки билан боғлиқ муҳим шарҳ ўрин олган. Шуниндек, ижод боғи ниҳоллари, консуллик хизматларининг рақамлаштириш, суд соҳасида мурожаатлар сони ортаётгани, депутутлар саволларига вазир жавоби, яшил майдонларни кенгайтиришдаги муаммолар, давлат хизматчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари акс этган бир қатор мақолалар жиддий эътибор билан ўқилади.

“ХХI ASR”да эълон қилинган “Қишлоқ хўжалиги вазири: чекка аҳоли масканларида озиқ-овқат маҳсулотлари ортиғи билан захираланган”, “Қўли очиқнинг йўли очиқ”, “Кино севгисиз дунё учун кўзёш тўкади”, “...арз этайин эмди ёзиб номалар” мақолаларида кўтарилган масалалар жиддийлиги билан эътибордан четда қолмайди. Таниқли журналист Норқобил Жалилнинг “Ҳинд сори юзландик...” мақоласи орқали чин маънода қадим ўлкага сафар қиласиз... 

“Oʻzbekiston ovozi”да эълон қилинган “Бирма-бир, қадамма-қадам”, “Кўпроқ ишлаган кўпроқ тўлаши керак” мақолалари эътиборни тортади. “Ҳаёт ва қонун”, “Қуйи палата ўз қарорини айтди. Сенат нима деркин?”, “Долларлашув” каби мақолалар мушоҳадага чорлайди. “Боламни қучоқлаб, узоқ йиғладим” – Президент авф этган аёлнинг ҳикояси, “Одам бўлиб туғилсаммикин? ёхуд Чингиз Айтматовнинг умумсайёравий изтироби”, “Алданганга адолат йўқми?” каби мақолаларни ички оғриқ, изтироб билан ўқийсиз.

“Milliy tiklanish”да бир қатор жиддий мақолалар эълон қилинган. “Мактабгача таълим муаммолари”, “402 нафар шахс авф этилди”, “Зўравонлик қадрият эмас!”, “Жалолиддин Мангубердининг қабри қаерда?”, Зафарободда “Аёллар дафтари” учун маблағ етмаяптими?” каби мақолаларда эътироф, таклиф, ўринли савол ва албатта оғриқларни ҳис этасиз..

“Qishloq hayoti”да эълон қилинган “Водийнинг йирик гидроиншоотига ҳадемай сув очилади”, “Узумзорлардан олинаётган ҳосилдорлик 10-13 тоннадан 25-40 тоннагача ошди”, “Кластер тизими ўз самарасини берди”, “Қайта тикланувчи энаргия – экологик мусаффо ва тежамкор” каби мақолаларда қишлоқлардаги асл ҳаёт, ўзгаришлар акс этган. 

Бугунги газеталарни ўқинг.

 А.Нарзуллоев, ЎзА

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+