Кириб келаётган янги 2022 йил муборак бўлсин

30.12.2021 10:12:42

Инсон босиб ўтган йўлига назар ташлаганида унда амалга ошган режалар, рўёбини топган ниятлар, ҳақиқатга айланган мақсадларни кўрса, ўзгача масрурликни ҳис қилади. Албатта, кечаги кунга назар солиш кишини тегишли сабоқ чиқаришга ҳам ундайди ва янги режалар ясашига кўмаклашади.

2021 йилни якунлаб, 2022 йилга қадам қўяр эканмиз, якунланаётган йилда эришган ютуқларимиз, бажарган ишларимиз ва ўз ўрнида ҳамон режалигича қолган мақсадларимиз кўз олдимизда гавдаланади. Мамлакатимиз ҳаёти миқёсида оладиган бўлсак, 2021 йил ўзига хос залворли воқеалар, ҳаётбаҳш ташаббус ва элу юртга манфаатли ислоҳотларга гувоҳ бўлди. Инсон қадрини юксалтиришга бўлган уриниш бу йил давомида ҳам кенг қулоч ёзди. Аҳолининг розилигини ошириш, фаровон турмуш яратишга доир интилишларимиз бесамар кетмади.

Яқинлашиб келаётган 2022 йил бизни янада улкан марраларга ундамоқда. Курашларда тобланган халқимиз ҳаётининг янги саҳифасида ҳам буюк ишларга қодир. Бошланажак йил ҳам тарих зарварақларига залворли ўзгаришлар ила муҳрланишига ишонамиз. Ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланмиш халқимиз соғ-омон бўлсин.

Сиз азизларга янги йил остонасида мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, бардавом ютуқ ва муваффақиятлар тилаймиз. Янги йил учун режалаштирган барча эзгу ниятларингиз хайрли рўёбини топсин!

 

"Адолат" СДП 

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+